DTM test натижаларини эълон қилиш тартибини ўзгартирди

Matn22-sentabr, 2020, 12:581 daqiqa0 koʻrish
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uz❗️Нотўғри қарор! Тест натижаларини абитуриентлар бевосита ўзлари ОТМга бориб кўришлари мумкинлиги эълон қилинди. Аммо бу пандемия шароитида жуда ва жуда нотўғр…

ДТМ ўз хабарини таҳрирлади. Хабардан қуйидаги гап олиб ташланди:

“Aбитуриентлар олий таълим муассасаларига борган ҳолда қайдномадан танлов натижаларини кўришлари мумкин бўлади.”

Фақат мана бу гап қолди:

“Натижалар эълон қилингандан сўнг тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади”.

ДТМ натижаларни ОТМларга тақдим этиши тушунарли, ҳар бир ОТМ буни олиши шарт.

Лекин энди масала барибир очиқ қоляпти, хўш, ДТМдан олинган натижаларни ОТМлар нима қилади? Қанақа қилиб абитуриентларга етказади? Ўтган йиллардагидай қоғозда кўпайтириб илиб чиқадими?

Ҳурматли ректорлар!

Худо хайрингизни берсин, натижаларни қоғозда илманг. ОТМ сайтида, Телеграм каналларида PDF вариантини (ёки бошқача усулда) эълон қилинг. Лекин зинҳор ОТМда одамлар тўпланишига йўл қўйманг. Буни олдиндан “бизга келиб ўтирманглар, барибир жавобларни илмаймиз, электрон вариантини сайтимиздан кўриб олинглар” деб ҳаммага эълон қилинг.

Ҳозир вазият қай даражада хавфли эканлигини кўриб турибсизку. Тушунганингиз учун олдиндан раҳмат.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek