ОТМларга ҳужжат топшириш якунлари ва статистика
Кеча, 15 июль куни, ҳужжат топширишнинг охирги куни эди.
ДТМ сайтида хабар қилинишича, жорий йилнинг 1-15 июль кунлари Республика бўйича жами 60та олий таълим муассасалари ва уларнинг 19та филиалига 675 минг 49 нафар абитуриентдан ариза қабул қилинди. Танлов кўрсаткичи бир ўринга ўртача 8,3 тани ташкил этди.
Энг кўп ҳужжат топширилган ОТМлар:
Қарши давлат университети – 30 937 нафар;
Самарқанд давлат университети – 28 733;
Фарғона давлат университети – 27 726.
Энг катта конкурс қайд этилган ОТМлар:
Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали – 1 ўринга 23,2;
Андижон машинасозлик институти – 1 ўринга 18,3;
Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиалида – 1 ўринга 17,6.
P.S.: Хабарда битта жойи тушунарсиз, нима учун айнан 1-15 июль кунлари топширилган ҳужжатлар ҳақида маълумот беришган? 16-30 июнь кунлари топширилган ҳужжатларчи, улар нима бўлади?
675 минг - бу барча абитуриентлар соними ёки фақат 1-15 июлда топширганлари холосми? Ҳозирча шу жойларига тушунмадим. Аниқлик киритамиз.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek


