Абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш ишлари якунланди
Абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш (рўйхатдан ўтказиш) ишлари якунланди
#abituriyent
2019 йил 15 июль куни олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш (рўйхатдан ўтказиш) ишлари якунланди. Бу ҳақида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.
Республика бўйича жами 60 та ОТМ ва уларнинг 30 та филиалларига кириш учун 1 млн. 66 минг 925 нафар абитуриентлар рўйхатдан ўтказилди (2018 йилда – 814 минг 952 нафар). Ўтган йилга нисбатан 251 минг 973 та ёки 30,91 фоиз кўп ҳужжат топширилган.
Танлов кўрсаткичи – ўртача бир ўринга 10,28 тани ташкил этди(8,3 та).
Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 90 та ОТМларнинг қабул комиссиялари ва 201 та Давлат хизматлари марказларида 4 500 дан ортиқ операторлар томонидан амалга оширилди.
Энг кўп ҳужжатлар қуйидаги олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтказилган:
1. Самарқанд давлат университети – 74 минг 377 нафар, шундан 42 197 нафари кундузги, 1 967 нафари кечки, 30 213 нафари сиртқи (37 минг 265 нафар);
2. Андижон давлат университети – 45 минг 977 нафар, шундан 29 288 нафари кундузги, 16 689 нафари сиртқи (35 минг 336 нафар);
3. Қарши давлат университети – 44 минг 676 нафар, шундан 24 899 нафари кундузги, 19 777 нафари сиртқи (38 минг 662 нафар);
4. Фарғона давлат университети – 42 минг 118 нафар, шундан 26 259 нафари кундузги, 15 859 нафари сиртқи (33 минг 762 нафар);
5. Урганч давлат университети – 39 минг 405 нафар, шундан 25 959 нафари кундузги, 13 446 нафари сиртқи (29 минг 664 нафар).
2019/2020 ўқув йилида абитуриентлардан ҳудудлар кесимида тушган аризалар ҳақида маълумот:
Тошкент шаҳридаги 28 та ОТМга жами 265.200 та;
Самарқанддаги 9 та ОТМга жами 117.253 та;
Фарғонадаги 7 та ОТМга жами 88.947 та;
Андижондаги 4 та ОТМга жами 75.263 та;
Қашқадарёдаги 6 та ОТМга жами 70.779 та;
Сурхондарёдаги 6 та ОТМга жами 67.067 та;
Қорақалпоғистондаги 9 та ОТМга жами 64.039 та;
Намангандаги 3 та ОТМга жами 55.967 та;
Жиззахдаги 3 та ОТМга жами 53.106 та;
Тошкент вилоятидаги 4 та ОТМга жами 52.877 та;
Хоразмдаги 3 та ОТМга жами 44.246 та;
Бухородаги 4 та ОТМга жами 43.431 та;
Сирдарёдаги 2 та ОТМга жами 38.687 та;
Навоийдаги 2 та ОТМга жами 30.063 та.
Тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали ўқишга қабул қилинадиган таълим йўналишларига абитуриентлардан 86 минг 748 та (кундузги – 53 263 та, кечки – 104 та, сиртқи – 33 381 та) ариза қабул қилинди.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈


