Диана Еникеева ўлимида айбдор шахсларга ҳукм ўқилди

Matn14-may, 2018, 18:362 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Самарқандлик ўқитувчи Диана Еникееванинг бевақт ўлимига сабабчи бўлган шахслар жазога тортилди. Жумладан:

👉 Самарқанд вилоят судининг ҳукмига биноан, Каттақўрғон туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Музаффаров Мусохон Нажмитдинович ҳамда Каттақўрғон туман халқ таълими бўлими мудири Жуманазаров Алишер Салохиддиновичлар Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми бўйича (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) айбдор деб топилган.

👉 Айбдор дея топилган иккала мансабдор шахсга ҳам Жиноят кодекси 45-моддасини қўллаб, 1 (бир) йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

👉 Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг 2018 йил 1 майдаги ҳукмига кўра, давлат рақам белгиси 30Y275JА бўлган “Камаз” русумли юк автомашина ҳайдовчиси Элмуродов Акромжон Бозоровичга Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмига асосан 3 (уч) йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 6 (олти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

👉 Шунингдек, жабрланувчи А.Еникеев (Диананинг отаси – таҳ.) томонидан киритилган даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, А.Элмуродов ҳисобидан жабрланувчи А.Еникеев фойдасига 19 млн 782 минг 500 сўм моддий ҳамда 25 млн сўм маънавий зарарлар ундириш белгиланган.

👉 Суднинг ҳукмига кўра, жиноят ишининг Самарқанд вилоят ИИБ ИҚХБ ходимларига оид қисми алоҳида ажрим билан материал тариқасида ажратилиб, туман прокуратурасига юборилиши белгиланган.

👉 Жиноят ишлари бўйича Каттақўргон туман суди томонидан чиқарилган ҳукмдан норози бўлган маҳкум А.Элмуродов ва унинг ҳимоячиси томонидан апелляция тартибида шикоят аризаси 2018 йил 4 май куни берилган ҳамда ушбу шикоят расмийлаштирилиб, жиноят иши апелляция судлов ҳайъатида кўриш 2018 йилнинг 22 май кунига тайинланган.

Манба: https://kun.uz/38748468

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

  • 👍 9
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek