San’at Umarovga sud hukmi o‘qildi

Matn21-noyabr, 2018, 16:571 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

​​Санъат Умаровга суд ҳукми ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида ўғриликда гумон қилинган аёлни ечинтириб, видеога олган Каттақўрғон шаҳар ИИБнинг собиқ ходими Санъат Умаров устидан ҳукм ўқилди, дея хабар бермоқда Кун.уз.

Суд С.Умаровни Жиноят кодексининг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми, 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) 2-қисми «а», «з» бандларида ва 241-1 моддасида (жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириш) назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топди.

Унга 3 йил мансабдорлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда (яъни, у озодликка чиққанидан кейин 3 йил давомида давлат ишида ишлай олмайди), 6 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ҳамда жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди.

Жазо муддати 5 июлдан, яъни Санъат Умаров ҳибсга олинган кундан бошлаб ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek