Жамшид Кенжаев иши бўйича суд ҳукми чиқарилди

Matn13-mart, 2019, 16:391 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

​​Жамшид Кенжаев иши. Айбланувчиларга ҳукм чиқарилди

Kun.uz хабар беришича, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида спортчи Жамшид Кенжаевнинг тунги клубда ўлдирилиши билан боғлиқ воқеа юзасидан суд жараёни якунланди ва ҳукм чиқарилди.

Хусусан, Шодали Қиличов (1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «в», «ж» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва 18 йилга озодликдан маҳрум этилди. У жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташи белгилаб қўйилди.

Шунингдек, Саидазим Камолдинов (1994 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, муқаддам судланмаган), Алижон Ҳамраев (1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, муқаддам судланган) ва Жаҳонгир Ёрқулов (1992 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, муқаддам судланмаган) ЖК 277-моддаси (безорилик) 3-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди.

Юқоридаги уч нафар шахснинг ҳар бирига 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил-колонияда ўташ белгиланди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek