Ижодий имтиҳон топширувчилар учта йўналишни танлай олмайди
Касбий (ижодий) имтиҳон топширадиганлар учта йўналишни танлай олмайди
Юқоридаги постга қўшимча сифатида шуни айтиш керакки, учта йўналишни танлаш ҳуқуқи фақат тест синовлари топшириладиган ОТМлар учун амал қилади, холос.
Ҳозирча касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган йўналишлар учун бундай имконият йўқ.
Касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган йўналишлар 2 та тоифага бўлинади.
1-тоифа: алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўлиб, уларда умуман тест синовлари ўтказилмайди, фақат касбий (ижодий) имтиҳонлар бўлади. Бундай йўналишлар сони 17 та бўлиб, тўлиқ рўйхат мана бу ерда берилган.
2-тоифа: ҳам тест, ҳам касбий (ижодий) имтиҳонлар бўладиган йўналишлар. Бундай йўналишларнинг сони 23 та бўлиб, тўлиқ рўйхат мана бу ерда берилган.
Кечаги кўрсатувда айтилишича, юқоридаги иккала тоифага кирувчи барча йўналишлар учун бир нечта йўналишни танлаш имконияти берилмайди. Яъни журналистика ёки санъатшунослик йўналишига топширсангиз, унда қўшимчасига бошқа бирорта йўналишни (ОТМни) танлай олмайсиз.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

