Давлат харидлари тўғрисидаги янги қонун имзоланди
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0
Кеча, 22 апрель куни “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун имзоланди.
Янги қонунда давлат харидларига оид бир қатор ўзгаришлар назарда тутилган. Жумладан, давлат харидларида энг яхши таклифларни танлаш тартиби алоҳида боб сифатида белгиланди, давлат харидлари иштирокчиларининг бенефициар мулкдорларини кўрсатиш ҳақидаги қоидалар мавжуд. Яна ҳам имконини топиб қонундаги ўзгаришлар ҳақида батафсилроқ маълумот беришга ҳаракат қиламиз.
Қонун 3 ойдан кейин кучга киради. Энг яхши таклифларни танлаш ва тендер харид қилиш тартиб-таомилларини мажбурий тартибда электрон шаклда ўтказиш тўғрисидаги талаб 2022 йил 1 январдан кучга киради.
👉 @xushnudbek 👈


