Давлат органлари ходимларининг ойлиги оширилиши мумкин

Matn19-iyul, 2018, 13:161 daqiqa0 koʻrish

Айтишларича, 2018 йил 1 сентябрдан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жойлардаги ижро ҳокимияти органлари, суд ва прокуратура тизими ходимларининг ойлик иш ҳақларини ўртача салкам 2 баравар кўтариш бўйича ҳужжат лойиҳаси тайёрланибди.

Шунингдек, давлат органларида ходимларни қўшимча рағбатлантириш мақсадида моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этиш ҳам режалаштирилаётган экан.

Эслатиб ўтаман, бу ҳозирча лойиҳа, қабул қилинган расмий ҳужжат эмас. Унга ўзгариш киритилиши ёки бутунлай рад қилиниши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek