CEFR va IELTS sertifikatlari masalasi qachon hal bo'ladi
Manba:Xushnudbek.uz
CEFR ва IELTS масаласи қачон ҳал бўлади?
Ta'lim tizimidagi aniq va hammani qiynayotgan real masalaga etiboringizni tortmoqchiman. Hammamizga malumki chet tillarini bilish darajasini aniqlash boshqarmasi tomonidan tashkil etilgan CEFR imtihoni orqali abiturientlarga imtiyoz berish o'tgan yildan joriy etildi, bu yilga kelib esa oxiri yo'q yo'lga kirib qolgandek, tizimdan regstratsiyadan o'tgan talabgorlar qanaqadur qaror qabul qilinishini kutib bekorga vaqt sarflamoqda
Илгари ҳам бир ёзгандим, қабул жараёнларида абитуриентларнинг билимига бевосита таъсир этадиган ўзгаришлар камида 1 ўқув йили олдин эълон қилиниши керак. Ёки жуда бўлмаганда 1 январгача албатта тасдиқланиши зарур. Имтиҳонга қисқа муддат қолганда киритилган ўзгаришлар муаммони кўпайтиради.
Масалан, айрим йўналишлар учун фан блокларининг алмашишини олайлик. Бундай ўзгаришларни имтиҳонга 4-5 ой қолганда эмас, ааанча аввал айтиш керак эмасми? Балки бир фанни бошқасига алмаштириш биз учун оддий ҳол бўлиб кўринар, лекин бу абитуриентлар учун қай даражада улкан машаққат ва муаммо келтириб чиқаришини билганимизда эди...
Ёки юқоридаги масалани олайлик. IELTS каби халқаро сертификат олган абитуриентларга ҳам тестда максимал балл берилиши ҳақидаги қарор лойиҳаси ўтган йили ноябрь ойида эълон қилинганди. Лекин бугунгача тасдиқланмади. Бу эса абитуриентларда иккиланиш ва тушунмовчиликларни кучайтирмоқда. «IELTS сертификатим бор, шу ўтадими ёки CEFR ҳам олишим керакми?» деган савол абитуриентлар учун ҳақиқий бош оғриқ бўлиб турибди.
ДТМ вакиллари ҳам матбуот анжуманларида «қарор тез орада қабул қилинади», дейишдан нарига ўтмаяпти. Уларни ҳам тўғри тушунса бўлади, демак, лойиҳа аллақачон Вазирлар Маҳкамасига киритилган ва қачон у ердан тасдиқланиб чиқишини ўзлари ҳам билишмайди. Кутишдан бошқа иложи йўқ. Худди нима қилишини билмай боши гангиб юрган минглаб абитуриентлар каби.
Хўш, қачон тасдиқланади ўша қарор? Ўзи тасдиқланиши аниқми? Кимдир изоҳ бера оладими?
Ўтган сафар шу саволни берганимда тез орада, шу кунларда дейишганди, лекин шунга ҳам салкам 1 ой бўлибди. Майли, кутаверайликчи, ишқилиб бу қарор воқеаси ҳам ўтган йили Дипломатия университетига қабул қилиш тартиби тестга 3 кун қолганда тасдиқлангани каби бўлмаса бўлди.
👉 @xushnudbek 👈


