Бош прокуратура Академияси бўш лавозимларга танлов эълон қилди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganЭ Ъ Л О Н
2018 йил 8 майдаги ПФ-5438-сонли Президент Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси ташкил этилди.
Ҳозирги пайтда Академиянинг самарали фаолият юритишини таъминлаш бўйича ишлар ташкиллаштирилмоқда.
Мазкур тадбирлар доирасида очиқлик, адолатлилик ва холислик принциплари асосида танлов бўйича саралашнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Академиянинг бўш лавозимларига номзодларнинг танлови бошланганлиги эълон қилинади.
Фармон талабларига кўра Академия ходимларига Бош прокуратура ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари ҳамда бошқа рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ўз таркибига олувчи лавозим маошига 100 фоиз миқдорда ҳар ойлик қўшимча устама татбиқ этилади.
Академия ходимларига прокуратура ходимлари учун назарда тутилган барча имтиёзлар, моддий ва ижтимоий муҳофаза чоралари қўлланилади.
Телефон рақамларини кўрсатган ҳолда резюмеларни academygp@umail.uz электрон манзилга жўнатишингизни сўраймиз.
Маълумот учун телефон: (0371) 233-82-73
Ариза топшириш муддати 2018 йил 30 майгача.
http://www.prokuratura.uz/uz/pages/news/fdgdfgdf52345345345/
- 👍 7




