Бекободдаги мактабда ўқитувчи ва директорлар ишдан кетди
Интернетда шов-шув бўлган «иккичилар воқеаси» ортидан яна бир мактабда директор ва ўқитувчилар ишдан кетди
Кейинги кунларда интернетда Тошкент вилояти Бекобод туманидаги 5-мактабнинг Муборак исмли ўқитувчиси дарсни ўзлаштирмаган 1-синф ўқувчиларининг пешонасига ручка билан «2» рақамини катта қилиб ёзгани кўрсатилган сурат тарқалди.
14 май куни Бекобод шаҳри прокуратураси Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда ушбу ҳолат юзасидан текшириш бошлади. Айбдорлар эса жазоланди.
Хусусан, мактаб директори Д.Бабамуратова эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари Ҳ.Раззоқова, Г.Байматова, О.Абдуллаева, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлар И.Мўминов, М.Рўзиева ҳамда бошланғич синф ўқитувчилари С.Раҳмонова ҳамда М.Ҳамдамова билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган.
Шунингдек, Бекобод шаҳар халқ таълими бўлими мудири М.Қўзибаевга «ҳайфсан» берилган, Бекобод шаҳар халқ таълими бўлими маънавий-маърифий тарбия ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси бўйича шўъба мудири Н.Мусакова эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Шукур Бурхонов ўқувчиларнинг ота-оналари билан учрашиб, улардан бўлган воқеа учун узр сўраган. .
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
- 👍 6

