Ўзбекистон ва Япония: Осиё кубогидаги ҳал қилувчи баҳс
Бизга қандай натижа керак?
#futbol
Бугун Тошкент вақти билан соат 18:30 да футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогидаги гуруҳ баҳслари доирасида 3-ўйинини ўтказади. Рақиб жиддий – Япония!
Йигитларимиз аллақачон гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилиб бўлишган. Бугунги ўйин натижаси гуруҳда ким 1-ўринни олишини аниқлаб беради. Бу эса ўз навбатида нимчорак финалдаги рақибимиз ким бўлишига таъсир ўтказади.
Келинг, вариантларни кўриб чиқамиз:
Ғалаба. Ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба бизни гуруҳда пешқадамга айлантиради. «F» гуруҳида 1-ўринни олган жамоа эса, нимчорак финалда «E» гуруҳида 2-ўринни олган жамоа билан куч синашади. Яъни ёки Қатар, ёки Саудия Арабистони билан ўйнаймиз. Бугун бизнинг ўйинимиздан кейин ушбу икки жамоа ўзаро куч синашади ва биз рақибимизни билиб олишимиз мумкин бўлади. Дуранг натижа ҳам Қатарни қаноатлантиради. Имкони бўлса, Саудия эмас, Қатар билан ўйнасак яхшироқ эди, менимча.
Дуранг. Дуранг натижа ҳам бизни қаноатлантиради ва тўплар нисбати бўйича гуруҳ ғолибига айланамиз. Бундай вазиятда яна ўша юқоридаги ҳолат, рақибизни кутишимизга тўғри келади. Ёки Қатар, ёки Саудия.
Мағлубият. Ҳар қандай ҳисобдаги мағлубият бизни 2-ўринга туширади. Рақиб эса аниқ – Австралия! 1-турдаги Иорданиядан қабул қилинган кутилмаган мағлубият натижасида соккерузлар гуруҳда 2-ўринни эгаллашди.
Тўғри, Осиё кубогида ҳар қандай рақибга қарши ўйнашга тайёр бўлиш керак. Аммо нимчорак финалдаёқ амалдаги чемпионларга қарши ўйнаш бироз ёқимсизроқ. Боз устига ҳали 2011 йилги Осиё кубогида қайд этилган 6:0 натижаси ёдимиздан кўтарилмаган. Шундай экан, бугун Япония устидан имкони борича ғалаба қозониш ёки камида дуранг қайд этишимиз керак.
Ҳар не бўлсада, футболчиларимизга омад тилаймиз!
Каналга уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
