Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўртоқлик ўйинлари

Matn26-avgust, 2018, 16:001 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий термаси Осиё кубогида Уммон, Туркманистон ва Япония билан бир гуруҳдан жой олган.
#futbol

@diyorimamkhodjaev`нинг маълум қилишича, Эктор Купер қўл остидаги МТЖ ҳар бир рақиб учун уларнинг ўйин услубидан келиб чиқиб махсус танланган спаринг рақиблар билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Масалан, Япония учун:

13 октябрь: КХДР (Тошкентда)
20 ноябрь: Жанубий Корея (Австралияда)

Уммон учун:

6 сентябрь: Сурия (Тошкентда)
16 октябрь: Қатар (Тошкентда)

Туркманистон учун:

11 сентябрь: Эрон (Тошкентда)

Айни вақтда ЎФА Халқаро бўлими 16 ноябрь кунига ҳам яна 1 та ўртоқлик ўйини ташкил қилиш борасида иш олиб боряпти. Учрашув катта эҳтимол билан Австралияда бўлиб ўтади. Кўриняптики, ЎФА FIFA кунларидан 2018 йил давомида максимал фойдаланди. Бунгача терма жамоа Сенегал, Марокаш, Эрон ва Уругвай кабилар билан ҳам ўйнаганди.

МТЖ ўйинларига яна қизиқиш аввалгидай ортадими дейман.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek