Битирувчи талабалар ишга жойлашишга мажбур эмас

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Битирувчи талабалар ишга жойлашишга мажбур эмас

Аввалроқ каналим орқали «Ишга жойлаштиришнинг заргарона тизими» сарлавҳали пост ёзгандим.

Унда ОТМларда ҳамма битирувчилар иш билан таъминланаётганлиги ҳақида ёлғон статистикани шакллантириш мақсадида талабалардан ишга кирганлиги тўғрисида маълумотнома талаб қилишлари, йўқса якуний имтиҳонларга киритмаслик ёхуд дипломини беришдан бош тортиш каби ҳолатлар ҳақида ёзгандим.

✅ Аслида ОТМ маъмуриятининг бундай талаби қонунга зид. Талабалар мустақил ишга жойлашишга ёки ўзлари иш топиб, уч томонлама шартнома олиб келишга мажбур эмас.

Бюджетда ўқиганларни иш билан таъминлашнинг алоҳида тартиби бор. Тақсимот комиссияси бюджетда ўқиган битирувчиларни ўз мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаши ва йўлланма бериши керак. Бошқача айтганда уларни давлатнинг ўзи ишга йўналтиради ва 3 йил давомида улар ишлаб бергач, дипломининг асл нусхасини беришади. Батафсил.

Тўлов-контрактда ўқиганлар эса эркин қуш. Истаса ўқиган соҳаси бўйича ишга киради, истаса умуман бошқа йўналишга ўтиб кетади, истаса уйида мазза қилиб ётади (лекин унақа қилманглар, ишлаш керак).

❗️Шу сабабли мабодо қайсидир ОТМ маъмурияти талабалардан меҳнат дафтарчаси ёки ишга жойлашганлик тўғрисида маълумотнома талаб қилишса ва дипломни беришдан бош тортишса, унда бу талаб ноқонуний эканлигини уларга тушунтиринг. Шунда ҳам тушунишмаса, тегишли ташкилотларга шикоят қилинг.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek