Биноларни бузиш бўйича янги тизим жорий этилди
Аввал хабар берилганидек, бугун Бош вазир Абдулла Арипов раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Kun.uz манбасининг хабар беришича, йиғилиш кескин танқидий руҳда ўтган.
👉 Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев йўл қўйган жиддий камчиликлари учун қаттиқ огоҳлантирилди.
👉 Бош вазир турар ва нотурар жой объектларининг бузилиши билан боғлиқ масалалар шахсан Президент назоратида эканини таъкидлади.
👉 Бугундан бошлаб бузиш масалалари бўйича янги тизим жорий этилади. Яъни, ҳокимлар бузилиши режалаштирилган ҳудудни олдиндан Вазирлар Маҳкамаси билан келишади.
👉 Ҳокимларга бугундан бошлаб қонунчилик талабларига асосан компенсация тўланмаган ва олдиндан огоҳлантирилмаган турар ва нотурар жойларни бузишни тўхтатиш буюрилди.
👉 @xushnudbek 👈
