Икки вилоят ҳокимига ҳайфсан берилди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan2 та вилоят ҳокимига ҳайфсан берилди
Айни пайтда Президент раислигида давлат мулки объектларини хусусийлаштириш мавзусида видеоселектор йиғилиши танқидий руҳда бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда айтилишича, вилоят ҳокимликлари балансида йиллар давомида 170 га яқин бўш объектлар сотилмасдан турибди.
Шунинг учун Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев ва Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрмановга хусусийлаштириш ишларини
суст ташкил этгани учун ҳайфсан эълон қилинди.
Шунингдек, Давлат активлари агентлигининг Сирдарё, Хоразм ва Бухоро вилоятлари бошқарма бошлиқларини ишдан олиш, трансформация ва хусусийлаштириш ишларини ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун “Ўзагросервис” жамияти раиси Р.Хайитовга ҳайфсан эълон қилишга кўрсатма берилди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2096



