Zakovat finalchilari viloyat hokimlari bilan uchrashdi
Ақл-заковатдаги соғлом рақобат — жамият учун кони фойда!
«Заковат»нинг брейн-ринг бўйича гранд финалининг финалчилари бўлган Хоразм ва Навоий вилояти жамоалари билан вилоят ҳокимлари ҳам учрашибди. Хоразм ҳокими Фарход Эрманов ҳамда Навоий ҳокими Қобул Турсунов вилоят обрўсини кўтариб бергани учун билимдонларга миннатдорлик билдириб, ўз совғаларини топширибди.
Маълумот учун: келгуси йилда талабалар ўртасида Президент соврини учун интеллектуал олимпиада ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бунда асосий рақобат ОТМ жамоалари ўртасида бўлади ва мутлоқ чемпионга айланган талабалар жамоаси ректори бошчилигида Президент совринини қўлга киритади. Ҳурматли ректорлар, ҳозирдан тайёргарликни бошлайверинглар.
P.S.: талабаларга эмас, ректорларга мурожаат қилганимнинг сабаби оддий. Агар олийгоҳ раҳбарида хоҳиш ва қизиқиш бўлмаса, ўша ОТМда илмий муҳит ва интеллектуал тўгараклар ривожланиб кетиши амри маҳол.
👉 @xushnudbek 👈


