Human ХБАдан зарар кўрганларга маблағлари тўлаб берилади
Foto17-fevral, 2020, 19:181 daqiqa0 koʻrish
Президент топшириғи билан «Human» ХБАдан зарар кўрган 1086 нафар фуқаро маблағлари тўлаб берилади. Бу ҳақда «Human» хусусий бандлик агентлигидан жабрланган фуқаролар билан учрашувда Бош вазир Абдулла Арипов маълум қилган.
Маблағлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги махсус жамғармадан қопланади, кейинчалик бу пулларни агентликдан ундириш чоралари кўрилади.
Шунингдек, Ўзбекистондаги барча хусусий бандликларини тугатиш ва бундан кейин ташқи меҳнат миграцияси билан фақат Ташқи меҳнат миграцияси давлат агентлиги шуғулланиши бўйича Президентга таклиф киритилади.
👉 @xushnudbek 👈


