Қинғир йўл билан кирган талабаларни четлатиш тартиби

Matn29-noyabr, 2018, 22:171 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Баъзилар адашаётгани учун маълумот ўрнида айтиб қўяй: юқоридаги сўровномадаги 4К рақами, бу - 4 киши дегани эмас. К - «минг» дегани. Яъни 4 минг нафардан кўпроқ киши таклифни маъқуллашган, 300 дан кўпроқ киши қарши.

Айтганча, бир ҳуқуқшунос дўстимиз қинғир йўл билан кирган талабани четлатишда 393-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 17-бандидаги қоида бир мунча ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлади.

Унда шундай дейилади:

абитуриент томонидан топширилган ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланса, у ҳолда абитуриент тест синовларидан (олий таълим муассасасидан) четлаштирилади ҳамда ҳужжатлари ўрнатилган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.

Ҳа, ушбу фикрда қисман жон бор. Лекин бу банд вазиятга тўлиқ ечим эмас.

Биринчидан, бу ерда абитуриентни четлатиш ҳақида гап кетяпти, талабани эмас. Бу иккиси бошқа тоифа.

Иккинчидан, қинғир йўл ҳар доим қалбаки ҳужжат билан бўлавермайди. Масалан, абитуриент телефон орқали ёки ёнидаги «калла»нинг ёрдами билан, қиёфадош «паравоз» туфайли, шпаргалка, Х-вариант ва яна биз билмаган кўплаб усулларда талаба бўлиши мумкин.

Шу сабабли юқоридаги қоиданинг ўзи етарли эмас. Албатта ВМ қарорига тегишли ўзгартириш киритиш ҳақида ўйлаб кўриш керак, менимча.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek