Байрамлардаги маршировка ҳақида ижтимоий сўровнома
Байрамлардаги маршировка ҳақида
Баҳор байрамлар фасли. Айниқса, Наврўз умумхалқ байрамини айтмайсизми? Байрам сайлларида кўчалар одамлар билан тўлиб-тошган, дошқозонларда сумалаклар қайнаган, варраклар учирилган... Хуллас, барчаси ажойиб.
Наврўз арафасида бизда урфга айланган яна бир одат бор. Байрам дастурларида иштирок этиш учун юзлаб, балки минглаб талаба қизларни байроқ кўтаришга (давлат байроғи эмас, яшил, қизил байроқлар), яъни маршировкага жалб қилишади. Талаба қизлар 1 ойга яқин дарслардан қолиб, репетицияларда иштирок этади (мендаги аниқ маълумотларга кўра, жорий йилда ҳам талаба қизларни маршировкага жалб этиш режалаштириляпти, бу ҳақида ОТМларга тепадан топшириқ келган).
Ҳа, тўғри, бу умумхалқ байрами, уни чиройли ўтказишимиз керак. Лекин бу илм олиши керак бўлган талаба қизларни таълимдан ажратиб, иссиқда байроқ кўтартиришни оқлайдими? Эртанги келажагимиз бўлган талаба қизларга қайси бири муҳимроқ: илм олишми ёки байрамда байроқ кўтариш? Жамият учун қайси бири фойда?
🏁 - байроқ кўтараверишсин, ахир байрамку
📚 - йўқолсин маршировка! Талабалар илм олиши керак!

