Bahodir Yalangtush xotirasi abadiylashtiriladi
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Баҳодир Ялангтўш хотираси абадийлаштирилади
Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги сайловчилар билан учрашмоқда.
«Самарқанд деганда, барчамиз ноёб тарихий ва меъморий ёдгорликларни, хусусан, бетакрор Регистон майдонини кўз олдимизга келтирамиз.
Ушбу қутлуғ маскандаги икки буюк обида – Шердор ва Тиллакори мадрасаларини бунёд этган ўзбек халқининг буюк фарзанди, Самарқанд ҳокими Баҳодир Ялангтўш бобомиз номини миннатдорлик билан эсга оламиз.
Бу улуғ зотнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича ўзим шахсан топшириқ бердим. Жумладан, ушбу мавзуда бадиий фильм суратга олинмоқда, саҳна асарлари, илмий тадқиқотлар яратилмоқда.
Бутун ҳаётини эл-юрт равнақига бағишлаган буюк сиймоларнинг бой ва бетакрор меросини халқимиз, айниқса, ёшларимиз ўртасида кенг тарғиб этиш – барчамиз учун муҳим вазифадир», - деди Шавкат Мирзиёев.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1







