БАА фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим белгиланди

Matn19-mart, 2019, 09:471 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

БАА фуқаролари учун визасиз режим

2019 йил 20 мартдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кун муддатга визасиз режим белгиланди.

Ўзбекистонга иш юзасидан келадиган БАА фуқароларига Ўзбекистондаги таклиф қилаётган юридик шахснинг Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат этиши талаби бекор қилинган ҳолда, бир йил муддатгача бўлган кўп марталик визаларни Ўзбекистоннинг чет элдаги муассасаларида ҳужжатлар қабул қилинган кун ҳисобга олинмасдан 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

Бу ҳақида 18 март куни Президент Фармони имзоланди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek