Aziz Abduhakimov abituriyentlar savollariga javob berdi
‼️Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов Телеграм каналим орқали мутасаддиларга илтимоснома тарзида ёзган постимга расман жавоб қайтардилар.
Блогер Хушнудбекнинг берган саволларига ЖАВОБЛАР:
1. Кириш баллари ҳақида интернет орқали маълумот олишни йўлга қўйиш лозим.
ЖАВОБ: 2018 йил 5 августдан бошлаб Давлат тест марказининг расмий веб-саҳифасидаги “Тест натижаларини билиш” бўлимида (results2018.dtm.uz) абитуриент тест синовларини топширган таълим йўналиши бўйича давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ўтиш баллари жорий қилинди.
2. Кўпчилик тушунмаётган тартибларга расмий изоҳ беришни йўлга қўйиш.
а) Ҳарбий имтиёзи бор абитуриентлар танлаган 2-ОТМдаги тест синовлари кейинги кунларда бўлса ва асосий ОТМга кира олмаган, лекин тўплаган бали 2-ОТМга етган бўлса, улар кирган-кирмаганини қандай билса бўлади?
ЖАВОБ: Ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган абитуриент тест синови топширган таълим йўналишига кириш учун етарли балл тўпламаган, бироқ танлаган иккинчи олий таълим муассасаси таълим йўналиши, таълим шакли ва тили бўйича қабул квотаси доирасида белгиланган ўтиш бали ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, ушбу таълим йўналишига тўлов-контракт асосида Давлат комиссиясининг қарори билан тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг белгиланган квотадан ташқари ўқишга тавсия этилади.
б) Ҳарбийларнинг фарзандлари учун имтиёзлар берилган эди. Кўпчилик, айнан шу масалада ҳам сўрашмоқда. Яъни махсус тавсияномаси бор ҳарбийнинг фарзанди ўқишга кира олмаса нима бўлади? Ўзи бу тавсиянома нима учун керак эди ва қандай фойдаси тегади?
ЖАВОБ: Мазкур тоифага мансуб имтиёзга эга абитуриентлар тегишли таълим йўналиши бўйича белгиланган умумий квота доирасида танловда иштирок этади.
Шу билан бирга, республика бўйича белгиланган давлат гранти квотасидан ташқари ажратилган алоҳида 5% давлат гранти квотаси доирасида ҳарбийлар фарзандлари танловда иштирок этадилар. Мазкур имтиёз абитуриент учун яна бир имконият яратиб уни ижтимоий ҳимоялашга асос бўлади.
c) Ногиронлардан ҳам худди шундай саволлар келиб тушмоқда. «Ҳар бир ОТМда ногиронлар учун 2%лик квота ажратилган эди, мен етарли кириш бали тўплай олмадим, энди нима бўлади? Квота менга қўлланадими?» дея сўрашмоқда.
ЖАВОБ: Ногиронлиги бўлган шахслар учун ажратилган қўшимча 2% давлат гранти асосидаги квоталар асосида қабул қилинмаган абитуриентлар тўплаган баллари билан мазкур таълим йўналишида умумий тартибда танловда иштирок этади.
P.S.: Бизни эшитишмоқда! Рости шахсан Бош вазир ўринбосаридан бундай жавоб оламан деб тасаввур ҳам қилмагандим. Қойил! Эътибор учун ҳамда сўралган масалалар зудликда ҳал қилингани учун барча абитуриентлар номидан миннатдорлик билдираман.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek


