Ўқишга кира олмаган абитуриентлар учун савол-жавоблар
Ўқишга кира олмаганлар томонидан энг кўп берилаётган саволлар:
(барча савол-жавоблар реал суҳбатларга асосланган)
1️⃣ Мен кириш учун етарли балл тўплай олмадим. Бизда кириш 120 бўлди, мен эса 100 балл олдим. Аммо мен топширган ОТМнинг бошқа йўналишида, кириш бали 80 бўлибди. Мен шу 100 балим билан ўша факультетга "перевод" қила оламанми?
- Йўқ, қила олмайсиз.
2️⃣ Мен ўқишга кира олмадим, энди сиртқи бўлимга ўқишга топшира оламанми?
- Йўқ, топшира олмайсиз. Кечки бўлим 25 июльгача, сиртқи бўлим эса 31 июльгача ҳужжатларни қабул қилган, энди кеч. Ҳозир фақат иккинчи мутахассисликка ўқишга топшириш мумкин, 20 августгача.
3️⃣ Унда иккинчи мутахассисликка топширсам бўладими?
-Йўқ, топшира олмайсиз. Чунки иккинчи мутахассисликка фақат олий маълумоти борлар топшира олади.
4️⃣ Мени тест жавобларим 4 августда чиқди, лекин кира олмабман. Шунга ҳали тести ўтказилмаган, масалан, 15 августда тести бўладиган ОТМга тезгина ҳужжат топширсам бўладими?
-Йўқ, секингина ҳам топшира олмайсиз.
5️⃣ Нега? Ахир бу йилдан бир нечта ОТМга топширса бўлади дейишган эдику.
- Ҳеч қаерда унақа дейилмаганди. Фақат шундай таклиф берилди холос. У ҳам қачон амалга ошиши номаълум. Тахминан 2021 йилларга режалаштирилаётган экан.
6️⃣ Мен ўқишга кира олмадим, агар ҳеч қаерга ҳужжат топшира олмасам, унда 1 йил нима қиламан?
- Бу бироз оғриқли савол. Ҳозирги таълим тизимимиз бўйича 1 марта йиқилган абитуриент афсуски 1 йил умрини йўқотади. Сиз нима қилишингизни аниқ айта олмайман, бунга бир қанча вариантлар бор. Масалан, бирор жойга ишга кириш, ҳунар ўрганиш, репетиторга бориб, билимингизни мустаҳкамлаш, бирор тил ўқитадиган марказларга, спорт тўгаракларига бориш ёки хорижий ОТМларга ҳужжат топшириб, чет элга ўқишга кетиш. Албатта буларнинг барчаси Сиз учун осон ва арзонга тушмайди. Лекин начора. Асосийси бекорчи ишлар билан шуғулланманг, вақтингизни ҳавога совурманг. Кейин қаттиқ афсусланасиз.
Яна бир нарса: кейинги йил ўқишга кириш учун, албатта репетиторга бориш шарт ҳам эмас. Агар ўзингизда хоҳиш кучли ва сал масъулиятли бўлсангиз, бемалол уйда тайёрланиб киришингиз ҳам мумкин. Бемалол...
Каналга уланиш:👇
https://t.me/xushnudbek

