Автомобиллар учун рухсатнома беришда янги тизим ишга тушди

Foto2-aprel, 2020, 16:491 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Давлат хизматлари агентлигининг ахбороти

Автомобилларга махсус рухсатнома кутаётганлар
ЭЪТИБОРИГА

⚡️Махсус рухсатнома олиш учун электрон сўровнома тўлдирилишида мурожаатчининг фаолият турини белгиланган тартибга номувофиқлигини автоматик тарзда аниқлаш ва бундай ҳолатларда рухсатнома берилишини рад этиш функцияси ишга туширилди.

Айнан ушбу функция ёрдамида 2 соат ичида 50 мингга яқин электрон сўровномаларга тизим томонидан рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномалар шакллантирилди.

❗️Аризангизни рад этилганлиги ёки кўриб чиқилаётганлиги ҳақидаги маълумотни Давлат хизматлари Марказида эмас, балки ⚡️фақат my.gov.uz порталида билишингиз мумкин.

❗️Карантин қоидаларини бузиб Марказга беҳудага бормаслигингизни сўраймиз.

Ўзингизни ва яқинларингизни асранг! Карантин талабларига риоя этинг! Уйда қолинг!

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek