Айрим тоифа шахсларга Ўзбекистонга кириш ва чиқишга рухсат берилди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0⚡️Айрим тоифа шахсларга Ўзбекистонга кириш ва чиқишга рухсат берилди
Жорий йилнинг 15 июнидан қуйидаги тоифадаги шахсларга авиақатновлар орқали санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган давлатларга Ўзбекистондан чиқиш ва киришга рухсат берилди:
➖хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари ҳамда уларнинг оила-аъзолари;
➖инвестиция лойиҳалари доирасидаги Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий компания ва бошқа ташкилотлар мутахассислари;
➖даволаниш учун келаётган (чиқаётган) шахслар;
➖хорижда яқин қариндошлари ёхуд оғир касал бўлган қариндош-уруғлари мавжуд бўлган шахслар;
➖хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари сўровларига асосан Ўзбекистон орқали бошқа давлатларга олиб ўтилаётган (транзит ҳаракатланаётган) шахслар;
➖Ўзбекистонда доимий рўйхатдан ўтган хорижий давлат фуқаролари, доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, хорижий давлатда доимий рўйхатдан ўтган Ўзбекистон фуқаролари.
👉 @xushnudbek 👈



