Кириш имтиҳонларини соддалаштириш таклиф қилинмоқда
⚡️Мактаб битирувчилари учун кириш имтиҳонларини соддалаштириш таклиф қилинмоқда
Кеча Давлат тест маркази томонидан ОТМларга кириш имтиҳонларини янада соддалаштириш тўғрисидаги Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
https://regulation.gov.uz/uz/document/16493
Ушбу лойиҳада бир қатор янгиликларни жорий этиш ҳақида гап бормоқда.
Жумладан қуйидагилар таклиф қилинмоқда:
➖ кейинги ўқув йили, яъни 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, мактабларнинг битирувчилари учун якуний давлат аттестацияси ҳамда ОТМларга ўқишга кириш синовларини бирлаштириб, мажбурий фанлар ва мактаб битирувчиси танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан бўйича ягона тест синовларини апрель – май ойларида ўтказиш;
➖ тест синовлари натижаларини ўтказилган куннинг эртасига ДТМ расмий веб-сайтида эълон қилиш;
➖ тест синовлари натижаларини мактаб битирувчилари умумий ўрта таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин ўтказиладиган якуний давлат аттестациясида ҳамда ОТМларга ўқишга қабул қилиш танловида инобатга олиш.
Шунингдек:
👉 мактаб битирувчилари мажбурий учта фан ва ўзи танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан тест синовларини топширади;
👉 мактаб битирувчиси танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос 2 та фаннинг ҳар биридан ўтказилган тест синови натижаси қониқарли бўлганда, уларнинг натижаси умумий ўрта таълим тўғрисидаги аттестатига баҳолаш мезонига мувофиқлаштирилган ҳолда қўйилади ва қўшимча тест синовларисиз белгиланган тартибда тест синови топширган мос ўқув тили ва таълим йўналиши бўйича танловда қатнашади;
👉 мактаб битирувчиси танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос 2 та фаннинг камида биридан тест синови натижаси қониқарсиз бўлганда, у мактаб томонидан ўтказиладиган якуний давлат аттестациясида мажбурий равишда иштирок этади;
👉 тест синовларида иштирок этмаган ёки унда қониқарсиз баҳоланганларга белгиланган тартибда, барча абитуриентлар қатори июль-август ойларида тест синовларида қатнашиш ҳуқуқи берилади.
❗️ЭСЛАТМА: ушбу қарор фақат лойиҳа мазмунида. Ҳали расман қабул қилинмаган. Бошқача айтганда булар ҳозирча шунчаки таклиф.
Қарор лойиҳаси 16 апрелга қадар муҳокама қилинади.
👉 @xushnudbek 👈



