Карантин чекловларини юмшатиш бўйича янги чоралар
Xushnudbek.uzVideo2 daqiqa0✅ Қайси соҳаларга рухсат берилмоқда?
Эпидемиологик вазият яхши бўлган ҳудудларда санитария талабларини белгилаган ҳолда қуйидагиларга рухсат берилади:
🛒 ноозиқ-овқат дўконлари;
🏥 тиббий диагностика;
🚕 такси хизмати;
⚒ таъмирлаш;
🧵 тикувчилик;
🔧 маиший техника ва пойабзал тузатиш;
💇♂️ сартарошхоналар.
Шунингдек, стикерлар бекор қилиниб, 🚙 шахсий автомобиллардан фойдаланиш мумкин бўлади.
❌Қаерларга рухсат берилмайди?
Коронавирус тўла бартараф бўлмагани сабабли, одамлар кўп тўпланадиган объектлар, жумладан:
🏛 театр;
🎤 концерт зали;
🏋️♀️ спорт зали;
👰 тўйхоналар;
🚌 жамоат транспорти бўйича чекловлар маълум муддатгача сақланиб қолади.
– Эпидемиологик вазият яхшилангани сари чекловларни бекор қилишни давом эттирамиз. Аксинча, вазият ёмонлашса, карантин чораларини қайта тиклаймиз, – деди Шавкат Мирзиёев.
👉 @xushnudbek 👈


