Andijon va Buxoroda Pedagogika institutlari tashkil etildi

Matn7-aprel, 2021, 21:311 daqiqa0 koʻrish

Андижон ва Бухоро давлат университетларида Педагогика институтлари ташкил этилди

Бу ҳақда тегишли Ҳукумат қарорлари қабул қилинди.

➖ Ушбу Педагогика институтларида ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

➖ Шу муносабат билан 2021/2022 ўқув йилидан Андижон ва Бухоро давлат университетларида педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул тўхтатилади.

➖ Ўқувчиларни педагогик касбга йўналтириш мақсадида Андижон ва Бухоро вилоятлари етакчи таълим муассасаларининг 10 тасида:

• 3–4-синф ўқувчилари учун “Ўқиш ва математик саводхонлик бўйича синфлар”;

• 8–9-синф ўқувчилари учун “Математик ва табиий фанлар саводхонлиги бўйича синфлар”;

• 10–11-синф ўқувчилари учун “Педагогик синфлар” ташкил этилади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek