2018 йилда жиноий жавобгарликка тортилган мансабдорлар

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

2018 йилда неча нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилди?

Республика бўйича 2018 йилда 1561 нафар турли тоифадаги мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Буларнинг аксариятини - 580 нафар хўжалик юритувчи субъект раҳбарлари, 257 нафари - таълим соҳаси, 83 нафари - соғлиқни сақлаш тизими, қолган қисмини бошқа соҳа вакиллари ташкил қилади.

Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 39 нафари республика, қолганлари вилоят туман-шаҳар миқёсидаги вазирликлар, идоралар ҳамда корхона ва ташкилотларда ишлаб келган.

Жиноий жавобгарликка тортилган бу ходимларнинг 821 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, 138 нафари пора олиш ва бериш, қолганлари эса бошқа мансабдорлик жиноятлари учун жавобгар бўлган.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek