Зангиотадаги шифохонага 2300 дан ортиқ ариза келиб тушди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom1 daqiqa0
Кўнгиллиларнинг касби ва мутахассислиги бўйича тақсимланиши кўрсатилган диаграммалар
Кўнгиллиларнинг иш стажи ва яшаш ҳудудлари бўйича тақсимланиши кўрсатилган диаграммалар

2300 дан ортиқ аризалар келиб тушди!

Тошкент вилояти Зангиота тумани «Ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонаси»га фидойи шифокорлар ва тиббиёт ходимлари ишга чақирилганди.

Қўнғироқлар кўплиги учун 1109 телефон рақамига доим ҳам боғланиш имкони бўлмаётгани сабабли, махсус анкета яратиб каналамизда ва Кун.уз нашрида эълон қилгандик. Мақсадимиз кўнгиллилар армиясини шакллантиришда Ҳукуматга ёрдам бериш эди.

Кечадан буён 2300 дан ортиқ аризалар келиб тушди. Уларнинг 26%и шифокорлардан, 41,5%и ҳамширалардан, 17,7%и кичик тиббиёт ходимларидан, 14,8%и эса талабалардан келди.

Биз яна бир бор ўз ҳаётини хавф остига қўйиб бўлсада, касбига содиқ қолиб, беморларга ёрдам беришга шошилаётган фидойи инсонларга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Барака топинг!

Агар яна истовчилар бўлса, мана бу манзил орқали ариза тўлдиришлари мумкин:

📲 https://forms.gle/z5KMAkbwnMenyMh26

Барча кўнгиллиларнинг маълумотларини Ҳукумат томонидан ташкил этилган Тезкор штабга етказяпмиз.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek