Зангиотадаги шифохонага ишга кириш учун онлайн анкета

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

❗️Шифокорлар ва тиббиёт ходимлари диққатига!

Кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти Зангиота тумани «Ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонаси»га фидойи тиббиёт ходимларини ишга чақираётганлиги ҳақида эълон берган эдик.

У ерда кўнгилли бўлиб (ҳақ эвазига) ишлашни хоҳлаётганлар бўлса, 1109 рақамига телефон қилиш айтилганди.

Аммо турли сабабларга кўра ушбу рақамга боғлана олишолмаётганлиги ҳақида кўплаб мурожаатлар оляпман.

Шунга кўра, кўнгилли бўлиб ишлаш истагида бўлганлар учун махсус онлайн анкета шакллантирдим.

https://forms.gle/z5KMAkbwnMenyMh26

Агар Сизда ҳам хоҳиш бўлса, қуйидаги манзилга ўтиб, айрим саволларга жавоб беринг ва боғланиш учун телефон рақамингизни қолдиринг. Мен албатта аризангизни тегишли мутасаддиларга етказиб қўяман.

Унутманг, Сизларнинг ёрдамингиз ҳозирги паллада жуда муҳим.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek