Заковат ва Ёшлар иттифоқи янги интеллектуал лойиҳа бошлади
❗️Диққат, янги лойиҳа❗️
Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида талабалар ва ўқувчиларга муддатидан аввал таътил берилганлигини инобатга олиб Заковат интеллектуал клуби ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорликда илмга йўналтирилган янги канални ишга туширди.
👉 @zakovatquiz 👈
Мазкур каналда турли мазмундаги қизиқарли саволлар бериб борилади.
🏆 Яқин кунларда талаба ва ўқувчилар ўртасида совринли викториналар ҳам ўтказиш режаларимиз бор.
Масалан, каналдаги саволлардан бирига жавоб топишга ҳаракат қилиб кўрингчи:
САВОЛ: расмий маълумотларга кўра, аҳоли сони жиҳатидан республикамизнинг қайси ҳудуди биринчи ўринда туради?
☝️Изоҳ: ушбу саволга атиги 21% инсонларгина тўғри жавоб бера олишган!
