Зафар Ҳошимовга бизнес бошлаш учун кредит таклиф қилишди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Manba:Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
Банк ходими "Корзинка" супермаркетлари тармоғи асосчисини 8 фоизлик кредит олишга "кўндирмоқчи" бўлгани ҳақида...
Корзинка.уз асосчиси, бизнесмен Зафар Ҳошимов ўз фейсбук саҳифасида 8 фоизлик кредит юзасидан ўзи билан бўлиб ўтган воқеани пост қилиб қолдирибди. Ўқиб кулишингниям, йиғлашингниям билмайсан.
Постда Зафар ака ўзининг маҳалласида 8-10 нафар одамларнинг маҳалладаги уйларга кириб кредит таклиф қилаётганига гувоҳ бўлганини ёзиб, ушбу ходимлардан бири З.Ҳошимовнинг олдига келганлиги ва унга ҳам “ўз бизнесини бошлаш учун” йиллик 8 фоиз ставкада 200 миллион сўмгача имтиёзли кредит таклиф қилганлиги ҳақида ёзган.
“Мен хушмуомалалик билан рад жавобини бердим, лекин суҳбатдошим осон таслим бўлгиси келмади. Ва менга банкда бошқа тадбиркорларга 24 фоиздан ҳам маблағлар йўқ, маҳаллаларда юрганлар эса ўзи одамларга деярли “текин” кредитларни таклиф қилиб юришганини айтди”, дейди З.Ҳошимов ўз постида.
Пост сўнгида Зафар Ҳошимов банк ходими томонидан тақдим қилинган “менга ўз бизнесимни бошлаш учун имтиёзли кредит таклиф қилишди ва мен ўз ҳоҳишим билан рад қилдим” мазмунидаги тилхатга “тадбиркорлик билан шуғулланиш ниятим йўқ” деган сўзлар билан имзо чекканини маълум қилган.




