Мустақил фикрга эга бўлмаган ёшлар ҳақида хавотирлар
Охирги гап-сўзларда фақат биргина жиҳати мен учун аҳамиятли. Ўз мустақил фикрига эга бўлмаган ва дунёқараши ўта тор ёшларимиз сони кўплигидан хавотирдаман. Уларга буйруқ берилса, ҳар нарсага тайёр. Қилаётган иши, ёзаётган гапининг оқибатини ўйлаб ҳам кўрмайди, ўйласа ҳам барибир тушунмайди. Ҳақорат, туҳмат, ғийбат, сафсата нима, буларнинг фарқига бормайди. Бу оломон оқимини хоҳлаган жойга буриш мумкин. Бундай зомбилар жуда қўрқинчли. Ҳар қандай инқилобни мана шунақа ёшлар билан бошлаб юбориш мумкинлиги хавфли.
Эндиии, катталарга яхши кўриниш ва очко ишлаб олиш учун ўзини талабасига мағзава ағдарадиган айрим иғвогар ўқитувчи дарс бергандан кейин, ким бўлиб ҳам етишарди ёш авлод.
Барибир қўрқдим, хавотир оляпман.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
