ЙҲХХ бўлимларида фуқаролар қабули вақтинча тўхтатилди

Matn25-mart, 2020, 14:341 daqiqa0 koʻrish

Ҳайдовчилар диққатига!

2020 йил 24 мартдан бошлаб Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг қуйидаги бўлим ва бўлинмаларида фуқаролар қабули вақтинча тўхтатилди:

• Маъмурий амалиёт;
• Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш;
• Транспорт воситаларининг техник ҳолати устидан назоратни ташкил этиш (техник кўрикдан ўтказиш).

Шунингдек, белгиланган муддатларда автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказа олмаган ҳамда техник кўрикка тақдим қила олмаган фуқароларга нисбатан вақтинча маъмурий чоралар кўрилмайди.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek