ЙҲҚда ўзбек тилига ҳурматсизлик тўғрисида
ЙҲҚда ўзбек тилига ҳурматсизлик тўғрисида
Бизда азал-азалдан жуда кўп ҳужжатлар аввал рус тилида ёзилиб, кейин ўзбекчага ўгирилар эди. Афсуски бу одат тусига кирганди. Аммо охирги вақтларда бу анъана чекина бошлади. Расмий ҳужжат юритишда ўзбек тили ҳам секин-аста ўз мавқеини тиклаб бормоқда.
Аммо янги таҳрирда қабул қилинган ЙҲҚда худди аввалгиси каби яна рус тили устуворлигини кўриш мумкин. Хусусан, қоидаларнинг 6-бандида асосий атамалар рўйхати ўзбек тили алифбоси асосида тартибланмаган (1-расмга қаранг). А дан кейин Й, В дан кейин Т, Ч дан кейин О, хуллас барчаси пала-партиш.
Амалдаги 2015 йилги ЙҲҚда ҳам худди шунақа эди (2-расмга қаранг). Ўзбек ва рус тили версиясини солиштирсангиз, атамалар рус тили алифбоси бўйича тахланганини, ўзбек тилида эса бетартиблигини кўришингиз мумкин.
Энг қизиғи 2000 йилги ЙҲҚда ўзбек тили устувор бўлган ва атамалар ўзбек тили алифбосида тартибланганди.
Балки бу майда масаладек кўриниши мумкин, лекин қачонгача ўзбек тилига ҳурматсизлик давом этади?
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1860

