Яшнободда маиший совутгичлар заводи ишга туширилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0
Шавкат Мирзиёев Технопаркдаги янги корхонани очиш учун рамзий тугмани босмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев корхона ходимлари билан биргаликда
Шавкат Мирзиёев заводдаги ишлаб чиқариш жараёни ва тайёр маҳсулотларни кўздан кечирмоқда
Президент ва расмий шахслар янги завод ҳудудида
Шавкат Мирзиёев маиший техникалар қадоқланган омборхонада
Яшнобод туманидаги Технопарк ҳудудининг юқоридан кўриниши
Кўргазма залида намойиш этилаётган Samsung кир ювиш машиналари ва совутгичлари

Бугун Яшнобод туманидаги Технопаркда иккинчи истиқболли лойиҳа – маиший совутгичлар ишлаб чиқариш заводи фойдаланишга топширилди. Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, корхонани очди.

Корхонада ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ автоматлаштирилгани натижасида ҳар 19 секундда битта маҳсулот тайёрлаш мумкин. Юқори қўшимча қийматга эга бу совутгичларнинг 30 фоизини экспорт қилиш кўзда тутилган. Бу ерда 1500 та иш ўрни яратилган.

Умумий қиймати 51,5 миллион АҚШ доллари бўлган корхонада Жанубий Кореянинг “Samsung Electronics” компанияси технологияси ўрнатилган. Ускуналарни монтаж қилиш ва лойиҳани ишга туширишга ҳам кореялик мутахассислар жалб қилинган.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek