Сўхлик блогернинг қаердалигини очиқлаш талаб этилмоқда
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Бир фуқаронинг йўқолиб қолиши ва унинг ота-онасига ҳалигача қаердалиги айтилмаётгани, эҳтимолий ҳар қандай жиноятчи учун ҳам тўғри келмайди.
Ўша фуқаро айбдорми, айбсизми, бу ҳақда гап кетмаяпти. Уни озод қилиш керакми ёки эҳтиёт чораси сифатида ушлаб туриш шартми, бу ҳақда ҳам савол қўйилмаяпти. Шунчаки бошланишига расмий идоралар унинг қаердалигини айтсин, ҳимоя ҳуқуқи билан таъминласин, яқинлари билан телефонда гаплашиш имконияти берилсин, қолгани кейинги масала, бош омон бўлса дўппи топилар.



