Янги ўқув йили 14 сентябрдан бошланади

Matn28-avgust, 2020, 20:411 daqiqa0 koʻrish

⚡️Шавкат Мирзиёев янги ўқув йилини 14 сентябрдан бошлаш ҳақида кўрсатма берди

Бугун умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда Шавкат Мирзиёев ота-оналар ҳамда маҳаллий кенгашлар таклифларидан келиб чиқиб, янги ўқув йилини 14 сентябрдан бошлаш, мактабларда ҳаракатлар схемасини ишлаб чиқиб, тажрибадан ўтказиш бўйича топшириқ берди.

Маълумот учун, Халқ таълими вазирлиги томонидан алоҳида сўровнома тузилиб, ҳар бир ота-онанинг фикри батафсил ўрганилди. Бу тадбирда 5 миллион 500 минг нафар ота-она иштирок этди. Уларнинг 76 фоизи таълим жараёнини мактабга қатнаган ҳолда, яъни анъанавий шаклда олиб бориш тарафдори бўлган. 24 фоизи эса масофавий шаклда – теледарслар орқали давом эттиришни маъқул кўришган.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek