Айрим мактабларда анъанавий ўқиш бошланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0tahrirlangan
Мактаб ҳовлисида тиббий ниқоб таққан ўқувчилар масофа сақлаб навбатда турибди
Синфхонада тиббий ниқоб таққан ўқувчилар парталарда шарлар билан ўтирибди
Мактаб ўқувчилари тиббий ниқобда дарс жараёнида
Мактаб кираверишида тиббиёт ходими ўқувчининг тана ҳароратини ўлчамоқда

Бугундан айрим мактабларда анъанавий ўқиш бошланди

7 сентябрдан 329 та мактаб фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматига таяниб ЎзА (@uzauz) мухбири хабар бермоқда.

Мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан тегишли қарор Санитария-эпидемиология ва осойишталик марказининг хулосаси асосида маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари томонидан қабул қилинади.

Янги 2020/2021 ўқув йили расман 14 сентябрдан бошланади.

Маълумот учун, Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган сўровномада 5 миллион 500 минг ота-онадан 76 фоизи таълим жараёнини мактабга қатнаган ҳолда, яъни анъанавий шаклда олиб бориш тарафдори бўлган, 24 фоизи эса масофавий шаклда – теледарслар орқали давом эттиришни маъқул кўрган.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek