XushnudbekUz kanali xayriya aksiyasini e’lon qildi
Катта чегирма билан реклама жойлаштиринг ва муҳтожларга ёрдам беринг!
Ҳозир оғир давр. Карантин туфайли жамиятда деярли ҳаёт тўхтаб қолди. Бунинг ортидан эса жуда кўпчилик ишини йўқотди. Айниқса бирор жойда расмий ишламасдан, кундалик юмушлар билан ўзини-ўзи банд қилиб, оила тебратаётган минглаб рўзғорлар муқаррар иқтисодий танг аҳволда қолишди.
Расмий ишлайдиган яна минглаб ходимлар ҳам ўз ҳисобидан таътилга чиқишга мажбур бўлишмоқда, чунки улар ишлаётган корхона ҳам ўз фаолиятини тўхтатиб, ходимларига маош бера олмаяпти.
Бундай ҳамюртларимизнинг олдида турган асосий савол: «карантин давомида рўзғоримизни қандай боқамиз, қандай кун кўрамиз, нима еб, нима ичамиз?», деган ўй-хаёллардир.
Бутун дунё учун синовли бўлган шундай кунларда имконияти борлар муҳтожларга ёрдам қўлини чўзишлари мақсадга мувофиқ бўлар эди. Ва шундай қилишмоқда ҳам. Кунда-кунора халқимизнинг саҳоватпеша вакиллари томонидан қилинаётган эҳсонлар ҳақида ўқияпмиз, кўряпмиз.
Шу ўринда XushnudbekUz (@xushnudbek) канали жамоаси ҳам ушбу эзгу ишларга оз бўлсада ўз ҳиссасини қўшишни ният қилди.
Унга кўра, 1 ой давомида каналда рекламадан тушган барча маблағлар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат олиб беришга сарфланади.
Бундан ташқари, бизнес учун мураккаб даврни ҳисобга олган ҳолда каналда реклама бериш нархларига катта чегирма (50%) эълон қилинади ва 1 ой давомида барча турдаги рекламалар учун яхлит 2 млн сўм қиймат белгиланади.
Битта рекламадан тушадиган 2 млн сўм маблағ тўлиқлигича хайрияга йўналтирилади (солиқлар ва бошқа харажатлар канал маъмурияти томонидан алоҳида қопланади).
❗️Ҳурматли тадбиркорлар ва бизнес вакиллари!
Шошилинг, ҳам ўз маҳсулотларингизни қулай шартларда реклама қилиб, ҳам савобга шерик бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг.
Реклама бўйича қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин: @xushnudbekreklama_bot
(илтимос, бошқа масалада бу ерга ёзманг, бу ишимизни оғирлаштиради, бизга халақит беради)
Илоҳим, мазкур балолар нафақат юртимиздан, балки бутун дунёдан тезда бартараф бўлишини Аллоҳдан тилаб, дуодамиз.

