Карантин давридаги хайрия ва кўнгиллилар лойиҳалари

Matn31-mart, 2020, 19:263 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

​​Яхшиликлар ҳақида

Коронавирус инфекцияси сабабли юзага келган мураккаб шароитда хайрия ва эҳсон қилувчи саҳоватпешалар ҳамда шу ишга ёрдам берадиган кўнгиллилар анча кўпайди. Бу жуда қувонарли ҳол албатта. Қалби яхшилик нурлари билан порлаб турган инсонларнинг бор экан, демак ҳали порлоқ келажак ҳақидаги умидлар йўқолмайди.

Ҳозирги постимизда ўзим танийдиган ва ишонадиган айрим кўнгиллилар жамоаси ҳақида маълумот бермоқчиман.

= • = • = • = • = • = • = • = • =

1️⃣ Фейсбук ижтимоий тармоғида фаол бўлган бир қатор блогерлар томонидан карантинда қийналиб қолган муҳтож оилаларга ва хасталикка чалинганларни даволашда хизмат кўрсатаётган шифокорларга ёрдам бериш акцияси йўлга қўйилди. Батафсил маълумот.

Аввал бошданоқ 1000 оилага ёрдам бериш мақсад қилиб олинган бўлиб, уларнинг ҳар бирига ўртача 200-210 минг сўмлик рўзғорлик қилиняпти. Шу кунгача 500 оилага етарли захира жамланди ва 130 тасига тарқатилди. Яна 500 та оилага ҳам айнан шу тарзда ёрдам берилиши режалаштирилган. Мазкур акция ҳозирча фақат Тошкент шаҳри ҳудудида олиб борилмоқда.

Пул ўтказмалари учун:
8600 0417 7326 6458
Турсунов Исломжон номида

= • = • = • = • = • = • = • = • =

2️⃣ Кунлик ишбай даромад топиб келган, ижтимоий аҳволи оғир бўлган ва карантин вақтида рўзғор тебратишга қийналаётган юртдошларимизга ёрдам бериш мақсадида бир гуруҳ фаоллар «Биз биргамиз» лойиҳасини бошлашган. Ушбу лойиҳа Тошкент, Навоий, Наманган, Жиззах, Самарқанд, Фарғона, Бухоро, Бекобод, Андижонда ҳам амалга оширилади. Бугунги кунгача лойиҳа доирасида 32 млн сўмдан кўпроқ маблағ йиғилган.

Мазкур лойиҳани бошлаган «Покиза инсон» фаоллар гуруҳига блогер Aqida Hanum бошчилик қилади. Ўтказиладиган ва сарфланаётган маблағлар ҳақидаги ҳисоботлар шаффоф бериб борилмоқда. Маълумотлар билан Телеграмдаги @pokizainson гуруҳидан ёки Aqida Hanum’нинг Фейсбукдаги саҳифасидан танишишингиз мумкин.

Пул ўтказмалари учун:
8600 0329 1871 4593
Мохирова Ақида номида

= • = • = • = • = • = • = • = • =

3️⃣ Риштонлик машҳур блогер Дима Қаюмни ҳам кўпчилик таниса керак. Анча йиллардан буён хайрия ишларига бош қўшиши билан танилган. Карантин эълон қилингач, ҳозиргача саҳоватпеша инсонларнинг кўмаги билан 60 та оилага 1 қопдан ун ва 5 л ёғ тарқатишга ёрдам берди. Мазкур хайрия ишларидан доимий ҳисобот ва расмлар Дима Қаюмнинг Фейсбук саҳифасида бериб борилади.

Пул ўтказмалари учун:
8600 0423 9788 7851
Болтабоев Дилшоджон номида

= • = • = • = • = • = • = • = • =

4️⃣ Қўқон шаҳрида тадбиркорлар, депутатлар, ҳокимлик ва маҳаллий ОАВ вакиллари бирлашиб «Меҳр-мурувват» ННТ қошида «Елкама-елка» хайрия акциясини бошлашди. Ҳозиргача 150 млн сўмдан ортиқ пул маблағлари ва озиқ-овқат (ун, шакар, картошка, пиёз, ёғ ва ҳ.к), тиббиёт спирти ва ниқоблари етказилди. Бугунгача 500дан ортиқ ҳонадонга биринчи ёрдам тарқатилди. Мазкур ишлар яна давом эттирилмоқда.

Пул ўтказмалари учун:
8600 0207 0974 9563
Ҳусанов Рустамжон номида

= • = • = • = • = • = • = • = • =

5️⃣ Яна бир блогер Рашид Усмонов ва яна кўплаб бухоролик фидойи инсонлар томонидан «Биз биргамиз» акцияси Бухоро вилоятида ҳам ўтказилмоқда. Ҳозирча 200 дан ортиқ хонадонларга озиқ-овқатлар маҳсулотларидан иборат ихчамроқ тўплам (ҳар бири 65-70 минг сўм атрофида) тарқатилмоқда. Кўнгиллилар томонидан Бухоро миқёсида амалга оширилган ишлар ҳақидаги маълумотлар билан қуйидаги Телеграм гуруҳда танишишингиз мумкин.

Пул ўтказмалари учун:
8600 0609 9514 1208
Усмонов Рашид номида

= • = • = • = • = • = • = • = • =

Аллоҳ барча эҳсон қилган ва қилаётган саҳоватпешаларни, шунингдек ушбу хайрли ишларга бош қўшиб, ёрдам бераётган кўнгилли инсонларни ўзининг мукофотлари билан сийласин, деб дуо қиламиз.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 3
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek