Чотқол санаторийсидаги 212 нафар фуқаро уйига кузатилди

Video31-mart, 2020, 17:194 daqiqa0 koʻrish

212 нафар фуқаро 15 март куни Корея Республикасидан келгандан кейин «Чотқол» санаторийсига карантинга жойлаштирилган бўлиб, белгиланган муддат ўтгач, яшаш манзилларига жўнатилди.

Улар орасида биронта коронавирус ҳолати аниқланмаган. Ажойиб!

Эътиборли томони, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, касбига содиқ қолган фидойи шифокорлар ва тиббиёт ходимларининг хурсандчиликдан рақсга тушаётганларини кўриш завқли. Улар ўзлари учун эмас, ўша 212 нафар юртдоши учун хурсанд бўлмоқда. Чунки бу инсонлар уйларига кетади, аммо тиббиёт ходимлари карантинга олинадиган кейинги юртдошларига ғамхўрлик қилишда давом этаверади.

Видео: @kunuzofficial

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek