Xushnudbek YouTube каналида обуначилар билан суҳбат
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganYouTube'даги жонли эфирда канал обуначилари билан ҳам суҳбат уюштирмоқчи эканлигимни айтгандим.
Ва кичик танлов ҳам ўтказгандик. Энг кўп лайк йиққан изоҳ муаллифлари билан суҳбатлашдик. Улар қуйидагилар:
Сарвиноз Аҳмедова - Шаҳрисабз шаҳридан, журналист ва тарихчи, 35 ёш;
Бобур Абдуҳалилов - Сирдарёдан, Беларуснинг Минск шаҳрида IT йўналиши бўйича магистр, 26 ёш;
Жасур Азизов - Фарғонадан, Россиянинг Қозон шаҳрида туризм йўналишида талаба, 20 ёш;
Абдулазиз Аббасов - Тошкент шаҳридан, Зарафшон шаҳридаги мактаб ўқувчиси, 17 ёш.
Биз пандемия, журналистика, таълим тизимидаги муаммолар, Россия ва Белурасда ўқиш жараёнлари, ўқишни хориждан кўчириб келиш, Ўзбекистонда ривожлантиришимиз керак бўлган соҳалар ва яна кўплаб қизиқарли мавзуларда суҳбатлашдик. Кўришни тавсия қиламан.
Суҳбатни томоша қилиш:
❗️Диққат, танлов!
Кейинги суҳбатдошимиз Сиз бўлишингиз ҳам мумкин. Бунинг учун қуйидаги шартларни бажаришингиз керак:
1) YouTube каналимизга обуна бўлинг (youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev);
2) Ушбу видео остига исталган мавзуда изоҳ қолдиринг (youtu.be/5TLKnkSHhbY). Изоҳда "шу комментга лайк босинг" деган чақириқлар ёзилиши мумкин эмас;
3) Энг кўп лайк йиққан 4 нафар муштарий кейинги Zoom-суҳбат иштирокчисига айланади. Аввалги суҳбатда қатнашганлар натижаси ҳисобга олинмайди.
Барчага омад тилайман!
👉 @xushnudbek 👈




