Хорижлик фуқаролар учун контракт нархлари тасдиқланди
Хорижлик фуқаролар учун контракт нархлари тасдиқланди
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, республика ОТМларида хорижий фуқароларни бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича бир талабага бир йиллик ўқитиш қиймати тасдиқланди.
Эътиборли томони контракт миқдорлари сўмда белгиланган.
Тўлов-контракт миқдорлари 2 тоифага ажратилган:
1) Хорижий фуқаролар учун (қимматроқ);
2) Республикада доимий яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар учун (салкам 2 баробар арзонроқ).
Хорижий фуқаролар учун:
БАКАЛАВР (кундузги, сиртқи):
энг арзон контракт – 20 млн сўм;
энг қиммат контракт – 33 млн 600 минг сўм.
МАГИСТРАТУРА ВА ИККИНЧИ МУТАХАССИСЛИК УЧУН:
энг арзон контракт – 22 млн сўм;
энг қиммат контракт – 36 млн 960 минг сўм.
Республикада доимий яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар учун:
БАКАЛАВР (кундузги, сиртқи):
энг арзон контракт – 10 млн 500 минг сўм;
энг қиммат контракт – 17 млн 700 минг сўм.
МАГИСТРАТУРА ВА ИККИНЧИ МУТАХАССИСЛИК УЧУН:
энг арзон контракт – 11 млн 600 минг сўм;
энг қиммат контракт – 19 млн 500 минг сўм.
Контрактлар миқдорларининг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги суратда танишишингиз мумкин.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

