Хорижий ОТМлардан ўқишни кўчириш учун тест синовлари
Хорижий ОТМлардан ўқишини кўчираётганлар (перевод) диққатига!
Хорижий ОТМлардан ўқишини Ўзбекистон ОТМларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш истагини билдирган фуқаролар учун махсус (online) тест синовлари бўлиб ўтади.
Тест қачон бўлади?
Тест синовлари жорий йилнинг 24-25 август кунлари ўтказилади.
Қайси фанлардан бўлади?
Бунда тест синовлари таълим оладиган ўқитиш тили, муайян таълим йўналишидаги ўқишга кириш фанлари бўйича бўлиб ўтади.
Ўқишини хориждан кўчириш истагини билдирган фуқароларга махсус тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳонлар)ни ўтказиш вақти ва жойи тўғрисида қўшимча маълумотлар етказилади.
Тестда неча балл олиш керак?
Хорижий ОТМлардан ўқишини республика ОТМларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклашда махсус (online) тест синови бўйича ўтиш балли мос ОТМ ва таълим йўналиши бўйича 2018/2019 ўқув йили қабули учун тўлов-контракт асосидаги ўтиш баллига тенг этиб белгиланди.
Бу нима дегани? Масалан, кимдир хориждан ўқишини Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг «Халқаро иқтисодиёт ва менежмент» йўналишига кўчириб келмоқчи бўлса, тест синовларида 159,2 балл олиши керак. Чунки бу йил шу факультетга контрактга кириш бали айнан шунча бўлганди.
Супер-контракт бўладими?
Ҳа, бўлади. Мазкур ўтиш балини тўплай олмаганлар учун ўрнатилган тартибда оширилган тўлов-контракт бўйича қабул қилиш тартиби қўлланилади.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

