Хориждаги ўзбеклар учун янги маслаҳатлар канали
Хориждаги ўзбеклардан маслаҳатлар
Қадрдон дўстимиз Сарвар Жалилов яқинда Туркияда 12 кун сафарда бўлиб қайтди. Сарвар ака сафари давомида дўстлари, яқинларига расмлар, видеоларни алоҳида ташлаб ўтирмаслик учун битта ёпиқ канал очиб қўйганди.
Каналда Туркия ҳақида анча қизиқ маълумотлар, репортажлар бериб борилди.
Сафар тугади. Канал ҳам ўз-ўзидан тўхтади.
Шунда ўйлаб қолдик, нима учун мана шу тажрибани кенгроқ ёйиб, ўша каналда бошқаларнинг ҳам маслаҳатларини бериб бормаслигимиз керак?
Ахир қанчадан-қанча юртдошларимиз саёҳатга чиқади, хорижда доимий ёки вақтинчалик истиқомат қилишади. Улар ҳам ўз тажрибалари билан ўртоқлашишса, бунинг нимаси ёмон?
Келгусида ўша жойга сафарга борадиганлар учун фойдаси тегиши мумкинку, тўғрими?
Шунинг учун канал номини @xorijdagilar деб ўзгартирдик.
Ўз маслаҳатларини юбормоқчи бўлганларга эса @xorijdagilar_bot деган махсус бот яратилди.
Сиз ҳам хорижда бўлганмисиз? Ёки ҳозир ҳам хориждамисиз? Унда Сиз ҳам тажрибангизни биз билан ўртоқлашинг. Фото ва видеолар бўлса, янада яхши.
Барчани «🇺🇿 Хориждаги ўзбеклар» каналига чорлаб қоламиз!

