Хивада Халқаро баҳодирлар ўйинлари бошланади

Matn6-iyun, 2019, 17:571 daqiqa0 koʻrish

​​​Эртага Хива шаҳрида илк маротаба Паҳлавон Маҳмуд номидаги Халқаро баҳодирлар ўйинларига старт берилар экан.

Ғоя жуда ёқди. Тарихий сиймоларимизнинг номини мана шунақа йўллар билан брендга айлантирса бўлади, бундай ўйинлар туристлар учун ҳам қизиқ.

Болалигимизда «Спорт» телеканали орқали World’s Strongest Man ўйинларини жуда севиб томоша қилардик. Жидрунас Савицкас, Василий Вирастюк, Брайан Шоу, Магнус Самуэльсонларнинг баҳодирлигини кўриб ҳайратланардик. Шахсан мен польшалик Мариуш Пудзяновскийнинг ашаддий мухлиси эдим.

Эртага бошланадиган халқаро мусобақа мотивация бўлиб, бизда ҳам дунё даражасидаги баҳодирлар етишиб чиқса не ажаб.

Мусобақага қизиққанлар http://strongmen.uz сайти орқали маълумот олиши мумкин.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek